Кеча соат 23:00 га яқин алалоқибат ҳамма бир-бирини тушунди. Хушнудбекка @xushnudbeck алоҳида раҳмат. Нимага эканлигини эрталаб биласиз. Лекин масалага ойдинлик киритилгунга қадар мен ҳақимда нималар дейишмади, қандай карикатуралар қилишмади🤦♂️
#медиамаданият #маданияттайм
Нима ҳам дердим, бу - сўз эркинлиги, асосийси фикрлар хилма-хил бўлди, ҳақорат ишлатилмади, туҳмат қилинмади (кўрганларим орасидан айтяпман).
#медиамаданият #маданияттайм
Шу тариқа секин-секин қонунларимиз амалда ишлашини таъминласак, медиа маданиятни шакллантирсак, холис материаллар чиқишига эришсак, айтилган сўзга жавобгарлик механизмини сингдира олсак, шундагина ҳақиқий демократик матбуот яратдик дея оламиз.
Ҳозирча ҳали эркинлик ва сўз эркинлиги тушунчаси ҳаммада ҳар хил. Бунинг асл сабиби - аксариятимиз қонунларимизни билмаслигимизда: ёзаётганлар ҳам ўқиётганлар ҳам, калтак еяётганлар ҳам.
#медиамаданият #маданияттайм
Ҳамма ўз ҳуқуқини яхши билиб олса ва талаб қила олса, бизнинг аралашишимизга ва баёнотларимизга ҳожат ҳам қолмайди. Кечаги баёнотимиздан кутилган натижа бўлди. Барча фаолларга катта раҳмат.
#медиамаданият #маданияттайм
Share this Scrolly Tale with your friends.
A Scrolly Tale is a new way to read Twitter threads with a more visually immersive experience.
Discover more beautiful Scrolly Tales like this.