MacroBS Profile picture

Sep 16, 2020, 16 tweets

Так, унда бошлаймиз.

Китобнинг номи - "Савдо урушлари – синфлар уруши". Савдо уруши тушунарли – ҳаммамиз кўриб, эшитиб турган АҚШ ва Хитой ўртасидаги уруш. Лекин, синфлар урушичи? 1/16

Китобнинг бош мавзуси давлатлар ўртасидаги савдодаги низоларнинг бош сабаби – бу ишлаб чиқариш ҳаражатлари ўртасидаги фарқ ёки геополитик келишмовчиликлар эмас, балки даромадлар тақсимланишидаги тенгсизлик ортидан пайдо бўлган жамғармалар дисбаланси ўртасидаги тафовутдир. 2/16

Авторлар фикрича, савдо урушлари савдодаги дисбаланс – яъни бир давлат бошқа давлатга нисбатан кўпроқ экспорт қилиши туфайли мавжуд.

Нима учун савдода дисбаланс мавжуд? 3/16

Сабаби давлатлар ичида даромадлар шундай тақсимланганки, ишчилар, ўрта синф вакиллари ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни истеъмол қила олмайди. Натижада ортиқча ишлаб чиқариш четга чиқарилади ва бошқа давлатлар ўзининг даромадига нисбатан кўпроқ истеъмол қилишга "мажбурланади"4/16

Савол туғилиши мумкин – нима қилибди агар бир давлат савдо баланси профицит бўлса, иккинчи давлат дефицитда бўлса деб?

Катта дефицит ёки профицит ўз-ўзича яхши ҳам, ёмон ҳам эмас. Бундай дисбаланснинг ҳам “яхши” ва “ёмон” кўрииниши бор. 5/16

“Яхши дисбаланс” бой ёки профицит давлатлардан жамғармани ривожланаётган давлатлар томон йўналтириб, уларнинг яшаш стандартини оширади. Бунга мисол қилиб, тарихда АҚШ, Жанубий Корея. Норвегия каби давлатларнинг ривожланишини келтириши мумкин. 6/16

Шу билан бирга жамғарма ёмон ҳам бўлиши мумкин. Муаллифлар иддао қилишича бугунги вазият унинг “ёмон” кўриниши ҳисобланади ва бу ҳолатни 19-асрнинг охирлари ва 20-асрнинг бошларида Евпропада кузатилган вазиятга ўхшатадилар. 7/16

Ўша пайтда Европанинг бой давлатларидаги даромадлар тақсимланишидаги кескин фарқ натижасида ишчилар ўзлари яратган маҳсулотни истеъмол қила олмайди.

Ўз навбатида бойлар катта капиталга эга, бироқ капитални ишлатиш учун ичкарида етарли инвестиция лойиҳаларга эга бўлмайди. 8/16

Агар истеъмолчилар товар ва хизматларни сотиб олишга қурби етмаса унда янги завод, фабрика қуришдан фойда йўқ. Даромадлар тенгроқ тақсимланганда, аҳоли нарсаларни сотиб олган, бойлар капиталини ишлатган ва ундан даромад олган бўларди.

Бироқ элита бундай йўлни рад этади. 9/16

Шу билан бирга улар ишсизлик даражасини юқорилашидан ва буни революцияга олиб келиши мумкинлигидан қўрқишади. Натижада ечим сифатида ортиқча ишлаб чиқаришни ташқи бозорга олиб чиқишни афзал деб билишади. 10/16

Шу ҳолат ўтган асрнинг бошларидаги империалистик ҳаракатларнинг асосида ётган асосий мотив сифатида қайд этилади. Ачинарлиси бу ҳолат биринчи жаҳон уруши билан якунига етади.

Демак мазкур жараёнларнинг боғлиқлик занжири қуйидагича: 11/16

Даромад тақсимотидаги юқори тенгсизлик => одамлар томонидан истеъмолнинг пастлиги ва элита томонидан ортиқча жамғарманинг пайдо бўлиши => капиталнинг экспорти яъни инвестиция қилиш учун янги макон қидириши => колония ва империализм => Уруш. 12/16

Авторлар хавфсирашича худди ўтган асрдаги сингари бугунги кундаги АҚШ, Хитой ва Европа (асосан Германия) ўртасидаги вазият урушгача бормасада ўта жиддийлашиши мумкин. Қайсидир маънода улар дунёни огоҳликка чақиришмоқда. 13/16

Лекин, қизиқ томони мазкур аргумент иқтисодий тарихчилар томонидан рад этилган. Яъни, бир марталик гигант воқеа-ходисаларни “умумий қонуниятга” солиш нотўғри эканлиги ва юқоридаги боғлиқлик занжирида муаммо борлиги таъкидланади.

Бироқ, китоб мазкур ғоя устига қурилган. 14/16

Хулоса қилиб айтганда, бугунги савдо уруши - Хитой ва Германия ичидаги синфлар - даромадларнинг ишчилар ва ўрта синфдан бойлар томон тақсимланишинг натижасидир. Агар муаммони ҳал қилмоқчи бўлсак, икки томонлама қўйиладиган тарифлар ёрдам бермайди. 15/16

Бунинг учун Хитой ва Германиянинг ички сиёсатида ўзгариш қилиш керак бўлади. Муаммо глобал, ечим эса локал. 16/16

Share this Scrolly Tale with your friends.

A Scrolly Tale is a new way to read Twitter threads with a more visually immersive experience.
Discover more beautiful Scrolly Tales like this.

Keep scrolling