Китобнинг бош мавзуси давлатлар ўртасидаги савдодаги низоларнинг бош сабаби – бу ишлаб чиқариш ҳаражатлари ўртасидаги фарқ ёки геополитик келишмовчиликлар эмас, балки даромадлар тақсимланишидаги тенгсизлик ортидан пайдо бўлган жамғармалар дисбаланси ўртасидаги тафовутдир. 2/16
Авторлар фикрича, савдо урушлари савдодаги дисбаланс – яъни бир давлат бошқа давлатга нисбатан кўпроқ экспорт қилиши туфайли мавжуд.
Нима учун савдода дисбаланс мавжуд? 3/16
Сабаби давлатлар ичида даромадлар шундай тақсимланганки, ишчилар, ўрта синф вакиллари ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни истеъмол қила олмайди. Натижада ортиқча ишлаб чиқариш четга чиқарилади ва бошқа давлатлар ўзининг даромадига нисбатан кўпроқ истеъмол қилишга "мажбурланади"4/16
Савол туғилиши мумкин – нима қилибди агар бир давлат савдо баланси профицит бўлса, иккинчи давлат дефицитда бўлса деб?
Катта дефицит ёки профицит ўз-ўзича яхши ҳам, ёмон ҳам эмас. Бундай дисбаланснинг ҳам “яхши” ва “ёмон” кўрииниши бор. 5/16
“Яхши дисбаланс” бой ёки профицит давлатлардан жамғармани ривожланаётган давлатлар томон йўналтириб, уларнинг яшаш стандартини оширади. Бунга мисол қилиб, тарихда АҚШ, Жанубий Корея. Норвегия каби давлатларнинг ривожланишини келтириши мумкин. 6/16
Шу билан бирга жамғарма ёмон ҳам бўлиши мумкин. Муаллифлар иддао қилишича бугунги вазият унинг “ёмон” кўриниши ҳисобланади ва бу ҳолатни 19-асрнинг охирлари ва 20-асрнинг бошларида Евпропада кузатилган вазиятга ўхшатадилар. 7/16
Ўша пайтда Европанинг бой давлатларидаги даромадлар тақсимланишидаги кескин фарқ натижасида ишчилар ўзлари яратган маҳсулотни истеъмол қила олмайди.
Ўз навбатида бойлар катта капиталга эга, бироқ капитални ишлатиш учун ичкарида етарли инвестиция лойиҳаларга эга бўлмайди. 8/16
Агар истеъмолчилар товар ва хизматларни сотиб олишга қурби етмаса унда янги завод, фабрика қуришдан фойда йўқ. Даромадлар тенгроқ тақсимланганда, аҳоли нарсаларни сотиб олган, бойлар капиталини ишлатган ва ундан даромад олган бўларди.
Бироқ элита бундай йўлни рад этади. 9/16
Шу билан бирга улар ишсизлик даражасини юқорилашидан ва буни революцияга олиб келиши мумкинлигидан қўрқишади. Натижада ечим сифатида ортиқча ишлаб чиқаришни ташқи бозорга олиб чиқишни афзал деб билишади. 10/16
Шу ҳолат ўтган асрнинг бошларидаги империалистик ҳаракатларнинг асосида ётган асосий мотив сифатида қайд этилади. Ачинарлиси бу ҳолат биринчи жаҳон уруши билан якунига етади.
Демак мазкур жараёнларнинг боғлиқлик занжири қуйидагича: 11/16
Даромад тақсимотидаги юқори тенгсизлик => одамлар томонидан истеъмолнинг пастлиги ва элита томонидан ортиқча жамғарманинг пайдо бўлиши => капиталнинг экспорти яъни инвестиция қилиш учун янги макон қидириши => колония ва империализм => Уруш. 12/16
Авторлар хавфсирашича худди ўтган асрдаги сингари бугунги кундаги АҚШ, Хитой ва Европа (асосан Германия) ўртасидаги вазият урушгача бормасада ўта жиддийлашиши мумкин. Қайсидир маънода улар дунёни огоҳликка чақиришмоқда. 13/16
Лекин, қизиқ томони мазкур аргумент иқтисодий тарихчилар томонидан рад этилган. Яъни, бир марталик гигант воқеа-ходисаларни “умумий қонуниятга” солиш нотўғри эканлиги ва юқоридаги боғлиқлик занжирида муаммо борлиги таъкидланади.
Бироқ, китоб мазкур ғоя устига қурилган. 14/16
Хулоса қилиб айтганда, бугунги савдо уруши - Хитой ва Германия ичидаги синфлар - даромадларнинг ишчилар ва ўрта синфдан бойлар томон тақсимланишинг натижасидир. Агар муаммони ҳал қилмоқчи бўлсак, икки томонлама қўйиладиган тарифлар ёрдам бермайди. 15/16
Бунинг учун Хитой ва Германиянинг ички сиёсатида ўзгариш қилиш керак бўлади. Муаммо глобал, ечим эса локал. 16/16
• • •
Missing some Tweet in this thread? You can try to
force a refresh
Давлатлар ва умуман дунё ривожланишига назар солинса, иқтисодий ҳолат яхшиланиши билан туғилиш даражаси (фертильност) тушиб боради.
Бу эмпирик факт. Бугунги кунда айрим давлатларда (Япония, Корея) ушбу кўрсаткич негатив - яъни йилдан йилга аҳоли сони камайиб боряпти.
Бу ерда иккита саволни ажратиб олиш керак. 1-чиси бугунги кундаги иқтисодий ўсишда аҳоли ўсишининг роли қандай?
2-савол ғарбдаги 19-20 асрларда кузатилган юқори иқтисодий ўсишда аҳоли ўсиш суратининг камайиши қандай рол ўйнаган? (Элдар ака кўтарган масала)
Айтилганидек, умумий маҳраж бор ва бу ривожланаётган давлатлар доимий кассалиги. Уларни қуйидаги макро факторлар бирлаштиради:
-халқаро валютада қарз олиш
-юқори бюджет дефицити
-савдо балансдаги дефицит (импорт экспортдан кўп)
-юқори инфляция
-курсни ушлаб туришга уриниш
Юқоридаги макроиқтисодий ҳолатларга алоҳида феномен сифатида ном берилган - classic-emering market problems. Сабаби бу муаммо ривожланаётган давлатларга хос ва асосан улар бошдан кечиради.
Китоб ўқишни яхши бир тарафи у ёки бу ғояларни мавжуд билимлар билан таққослаш, савол остига олиш ва ўзинг билан баҳслашиш имконияти бор.
Масалан, “Пул психологияси”ни ўқишда қизиқ бир савол пайдо бўлди ва жавоб қидиришда яхши бир тадқиқотга кўзим тушди. 🧵1/n
Аввал молия, кейин иқтисодни ўқиганим учун бир савол қизиқтирарди:
Нега шу ва шунга ўхшаш пул, инвестиция билан боғлиқ кенг ўқувчига мўлжалланган китобларда ёзилган нарсалар тўғрисида иқтисодчилар ёзишмайди ёки кам ёзишади?
Нима учун иқтисодчилар оддий одамларнинг пулни бошқариш борасидаги хатти-харакатлари устида унчалик ҳам бош қотирмайди?
Макроиқтисодиёт билан боғлиқ жорий йил учун кутилаётган айрим тезислар: 1. Монетар сиёсат қаттиқлашиб боради. Халқаро бозорда капитал қимматлашади. Бу жараён 2022 йилда аллақачон бошланган бўлсада, 2023 йилда ҳам давом этади.
1/n
Бизга ўхшаган давлатлар учун қарз олиш нуқтаи назардан яхши ҳолат эмас бу. АҚШда фоиз ставка (Fed rate) йил охирига келиб 5%гача кўтарилиши фонида, халқаро капитал бозордан қарз олиш 3-4% премиум бериш талаб қилинади.
Иқтисодиёт 5-6% ўсиб турган шароитда, 8-9%дан қарз олиш яхши қарор бўлмайди.
Буни ижобий томони ҳам бор - қарз олиш иштаҳаси ортга сурилади.
Таълим сифати қандайлиги янгилик эмас, но кўп нарса талабани ўзига боғлиқ. Ўқитувчи энг камида фанни ўрганишни қисқа йўлини кўрсатиши керак.
Масалан, иқтисод йўналишига кирган, иқтисодга қизиққан, уни ўрганишни хохлаганларга қуйидаги материаллар асқотиши мумкин. 🧵
1. Экономиксга кириш учун энг яхши жой бу khanacademy cайти. Бу ерда economics бўлимидаги bit.ly/3B3MAe3 видеолари жуда осон, тушунарли. Яна statistics, probability, calculusни ҳам ўрганиш мумкин. Иқтисод қисми ўзбекчага ҳам таржима қилинган. bit.ly/3d7JOMF
[Тавсия қилардим - видео тагидаги савол жавобларни яхшилаб ўқишни. Инлизча вариантида ажойиб саволлар берилган ва жавоблар ҳам берилган.]
Юқори ўсиш омиллари сифатида: 1) Экспортга йўналган иқтисодиёт (export oriented economy) 2) Ижтимоий прогресс 3) Оқилона фискал сиёсат келтирилган.
Менимча буларнинг орасида энг муҳими (1) ва (3) омиллар. Айнан мана шу омиллар бугун Ўзбекистонга керак.
1 - омил бўйича:
II жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган/бўлаётган исталган ривожланган давлатни олинг - барчасини бирлаштирадиган фактор - кучли экспорт ҳисобланади.