“Islam, Authoritarianism, and Underdevelopment: A Global and Historical Comparison” Ahmet T. Kuru

Китоб менга ёққанди. Қисқача ўзим тушунган, ундан олган фикрларим:

Нимага мусулмон давлатларда авторитарианизм, зўравонлик, ва суст ривожланиш кузатиляпти? *

Тред 1/18
2 сабаб: Исломни ўзи(эссенциализм) ва пост-колониализм асоратлари буни тушунтиришга камлик қилади.

Мусулмон давлатларини аксарият қисми 20 асрда мустақилликка эришган ва бошқа колониялар каби сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар кўп эди. (м, коррупция, ёмон институтлар)
2/18
Исломни (эссенциализм) зўравонлик деб кўриш - энг катта хато эди. (Бу инсон омили, динни эмас) м, Буддизмни Исломдан тинчроқ деб аташган; Мянмар, Шри-Ланка, Таиланд бу қараш хато эканини кўрсатди.

Муаммо аслида диндаги маълумотларни уламолар қандай изоҳлашида эди.
3/18
Куруга кўра, уламо ва ҳокимиятни биргалашиб фаолият кўрсатиши бунга* энг катта сабаб бўлган. Дин ва давлат ажралмас деб исломга радикал қараш 12 асрдан вужудга келишни бошлаган. Сабаб — Иқта ва Суфизм.

Иқта ортидан нотўғри солиқ сиёсати, ерларни (айниқса ҳарбий) раҳбарларга
4/18
имтиёзли бериш, иқтисодни орқага кетиши кузатилган. (+ бошқа ерларни босиб олишга кучли истак)
Мўғул/Салб ҳужумидан, ҳарбийларга эътиборни кучайиши янада ортган.

Суфизм билан эса руҳий тарбия интеллектуалдан кўра устун экани пропаганда қилинишни бошлаган. мисол, Ғазоллий
5/18
У теология ва мантиқни Суфизмга қўшиб, фалсафани улардан ажратган. У диний бўлмаганки фанни потенциал душман деб кўриб, барча файласуфларни салкам динсизга чиқарган. Уни таълимоти исломни илк кўринишидан ўзгаришни бошлаган.

Бу ҳокимият тепасидагиларга айни муддао эди,
6/18
улар секулярлик - динга қаршилик дейишни бошлаган. Суфизмни кенг тарқалишига яна бир сабаб - уни шеърият бн аралаштирилгани бўлган.

Бу икки омил ва уламолар давлат бн бирга ишлаши оқибатида савдогар/интеллектуал/буржуа(ўрта) синфлар катта зиён кўрган ва камайишни бошлаган.
7/18
8-11 асрларда бу синфлар эса ривожланишга энг катта ҳисса қўшишган эди. Камайиши -> суст ривожланишга олиб келган.

12-15 асрларда Ислом дунёсида ўзаро урушлар ҳам кўпайган. А. Темур айниқса миллионлаб мусулмонлар ва яна минглаб олимларни ўлимига сабабчи бўлган.
8/18
У Олтин Ўрда ва Усмонийларни заифлаштирган. Бу ҳақда Ибн Ҳалдун кўп маълумот берган - “Темур узилган бошлардан бинолар ясаттирган”.
Ибн Ҳалдун рационал танқид анъанавий ҳадислардан кўра муҳимроқ бўлиши керак деб билган.

Олдинроқ, С. Айюбий фалсафага қарши турган эди ва
9/18
ҳокимиятга уламолар таъсирини кучайтирган.

16 асрда уч катта (Усмоний, Сафавид, Мўғул) империяда уламо ва давлат тўлиғича ҳамфикр эди. Бу даврда Европада динни давлатдан чеклаш кучайган -> ривожланиш тезлаган.
Европа ривожланишида порох, компас, ва нашр асосий омиллар эди.
10/18
Мусулмон давлатлари фақат порохни ўзлаштирган, бу савдо/илм-фанга акс таъсир қилган.
Бу даврда уламолар барча китоблар нашрини назорат қилган, кўп китоблар табуга олинган, Қуръон таржима бўлмаган, оқибатда Ислом дунёсида 1455-1729 йиллар орасида биронта китоб чиқарилмаган.
11/18
Араб тилини яккалаш асосий хатолардан эди.

Авторитарианизмга сабаб - патриотизмни ошириш, дин ва давлатни ажралмас деб қараш, уламо ва Суфийларга катта сиёсий куч берилиши, интеллектуал/буржуа синфни заифлашиши ва демократияга қарши идеалогияларни пропаганда қилиниши эди.
12/18
Кучли ҳарбий-иқтисодий системадан савдогарлар кўп азият чеккан. Улар Ислом олимларини ҳусусий мулкидан қўллай олмаган, натижада олимлар давлат назоратига ўтишган. Яна, мусулмон давлатларида табиий ресусрларни (айниқса нефт) кўплиги давлат аҳамиятини оширган,
13/18
уламолар аралашиши ортидан эса автор-изм яна кучайган.

Европада революциалар бўлаётган вақт, Мусулмон дунёси ўта сокин бўлган.
Абсолют режимлар қўйилгани ҳокимият аҳамиятини оширарди, ва одамларда коммунитарианча дунёқарашни шакллантирган -> фикр юритувчилар камайган.
14/18
Интеллиганция/буржуазиясиз эса ривожланиб бўлмайди. Уламолар сабаб, кўплаб ижобий реформачилар ўлиб кетган.

Исломни марказий “тўғрини буюриш нотўғрини таъқиқлаш” концепцияси замонавий талқинга муҳтож.

Ислом дунёси интеллектуал ва иқтисодий креативликни ошириб,
15/18
дин ва давлат аҳамиятини қайта шакллантира олади. Ривожланишда ғарб бн тенглашиш учун, рақобатдош ва меритократик система зарур. Идеологик ўзгаришлар билан ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар бўлади. Мутлақ ҳокимиятни топшириб қўйиш бу йўлда асосий тўсқинлик қилади.
16/18
Вебер, Левис, ва Хантингтонни исломга душманларча ёндашуви ориентализм билан боғлиқ эди.

Лекин ислом олимлари ғарб томонидан келган барча танқидларни Ориенталистча деб бахолашни тўхтатиб, улар айтаётган рационал ва конструктив танқидлар устида ишлашлари зарур. (олтин ўрта)
17/18
Авторитарианизм, суст ривожланиш ва зўравонликни олдини олиш учун уламо ва ҳокимият бирлашувини тўхтатиш, улардан кўра кучлироқ таъсирга эга креатив интеллектуаллар ва мустақил буржуазлар (ўрта синф)ни қўллаш зарур!
(c) Ahmet Kuru

Китобига линк:
dropbox.com/s/9oycidtbetc4…

• • •

Missing some Tweet in this thread? You can try to force a refresh
 

Keep Current with Мориарти!

Мориарти! Profile picture

Stay in touch and get notified when new unrolls are available from this author!

Read all threads

This Thread may be Removed Anytime!

PDF

Twitter may remove this content at anytime! Save it as PDF for later use!

Try unrolling a thread yourself!

how to unroll video
  1. Follow @ThreadReaderApp to mention us!

  2. From a Twitter thread mention us with a keyword "unroll"
@threadreaderapp unroll

Practice here first or read more on our help page!

Did Thread Reader help you today?

Support us! We are indie developers!


This site is made by just two indie developers on a laptop doing marketing, support and development! Read more about the story.

Become a Premium Member ($3/month or $30/year) and get exclusive features!

Become Premium

Too expensive? Make a small donation by buying us coffee ($5) or help with server cost ($10)

Donate via Paypal Become our Patreon

Thank you for your support!

Follow Us on Twitter!